Мурожаатда «Фотима» ва «Зуҳра» исмли шахслар, 2021 йилнинг 3 январь кунидан то 27 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Нилуфар Ю.га Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилгани қайд этилган.

Шундан сўнг Нилуфар Ю.ни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни, уни «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б. ва Зуҳра И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда, эгизакларни, муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниш таъминланади.