Бу ҳақда Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган байрам тадбирида Президент томонидан айтиб ўтилди.
Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.
Эндиликда ҳар йили хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Бунда ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант берилади.
Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.
Президентимиз тадбирда Кегейли туманидан Индира Сатниязова, бухоролик Вазира Файзуллаева, навоийлик Машҳура Қудратованинг халқаро фан олимпиадаларида эришган ютуқлари, бир қатор халқаро стартап танловлари ғолиби бувайдалик Дилафруз Жўрабоеванинг нуфузли «Microsoft» компаниясининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида тан олинганини алоҳида эътироф этди.