Мазкур ҳолат 07.05.2021 йилда Бўстон туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, хўжалик томонидан бошланган ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Суднинг мазкур қарорига асосан Мажбурий ижро бюросининг Бўстон туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Бюро ходимлари томонидан «Экспорт» фермер хўжалигининг ғайриқонуний равишда қурилиши бошланган иншоотлари буздирилиши натижасида ер майдони аввалги ҳолатга келтирилди, дея хабар беради Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси.