Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сурадиган Италиянинг «Рома» жамоаси кеча Европа Конфедерациялар Лигаси ярим финалидаги дастлабки ўйинини Англияда «Лестер»га қарши ўтказди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очди, Пеллегрини 15 дақиқада «Рома»ни олдинга олиб чиқди. Аммо мезбонлар ҳужумчиси Лукман 67 дақиқада мувозанатни тиклади – 1:1. Ачинарлиси, Элдор яна захирада қолди.

Турнирнинг иккинчи ўйинида «Фееноорд» ўз майдонида «Марсел»ни 3:2 ҳисобида енгди.

Финалчилар 5 май куни аниқланади.