Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат берди.

Ўрганиш давомида Қизилтепа тумани “Яшнобод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Сармазортранс” МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш корхонаси экологик талабларни бузганлик ҳолатда фаолият олиб борилаётгани аниқланди.

Корхона табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонун талабларини бузиб, экологик экспертизанинг ижобий хулосасисиз, ҳавони ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қоладиган чанг газ тозалаш ускунасидан фойдаланмаган ҳолда фаолият юритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият масъулига тегишли чора белгиланиб, камчиликларни бартараф этгунига қадар вақтинчалик, 10 кун муддатга корхона тўхтатилди.