Таъкидлаш жоизки, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 12,1 миллиард долларга етиб, 2022 йилнинг июнь ойига нисбатан 23 фоизга ўсди.
Экспорт таркибида товарлар 9,8 миллиард долларни, хизматлар эса 2,3 миллиард долларни ташкил этди.
Импортимиз ҳажми эса 17 миллиард долларга етгани холда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга кўпайди. Жумладан, июнь ойида 16 миллиард долларлик товарлар ҳамда 1 миллиард долларлик хизматлар импорт қилинди.