Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 21,7 фоиз кўп, демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майизни қўшган ҳолда) – 21,2 фоиз, шафтоли – 9,0 фоиз, мош – 6,1 фоиз, помидор – 5,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, гилос – 4,4 фоиз, карам – 4,3 фоиз, пиёз – 3,8 фоиз эгаллайди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,4 фоизни ташкил этган.
Россия (44,4 фоиз), Қозоғистон (21,0 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Покистон (6,4 фоиз), Қирғизистон (4,4 фоиз), Афғонистон (2,6 фоиз), Туркия (2,3 фоиз), Беларус (1,9 фоиз), Эрон (1,3 фоиз), Озарбайжон (1,0 фоиз) Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчиларидир.