Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жамиятнинг «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Mercedes-Benz LF» русумли автобусларнинг 5 донаси ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.

Йўловчилар мазкур экспресс автобус йўналишини пойтахтдаги одатий автобус йўналишларидан ажратиб олишларини таъминлаш мақсадида, экспресс автобусларнинг ташқи қисми кўк рангга бўялган.

Автобуснинг устки (тепаси) ва ички қисмларига бўёқ беришга талаб йўқлиги сабабли бўёқлаш ишлари амалга оширилмаган.