Тадбирда сўзга чиққан, Ўзбекистон Ресупбликаси ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети бошлиғи ўринбосари подполковник А. Абжалов,  Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлими бошлиғи, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.Мусаевлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари ва ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Таъкидланганидек, бугун дунё миқёсида инсоният учун тобора хавфли тус олиб бораётган экстремизм ва терроризим, унинг салбий оқибатлари ва иллатлари, ИИВ Малака ошириш институтида таълим олаётган тингловчиларга терроризм ва экстремизмнинг қанчалик даражада инсон ҳаёти ва давлат бошқаруви тизимида хавфли эканлиги тушунтирилди. Айни пайтда дунё миқёсида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро миқёсида нутқ ва маърузаларида терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш борасида дунё афкор оммасини биргаликда курашга даъват этиб келмоқда. Бундай хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса, ёшлар ўртасида, зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар замирида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, инсон қадри ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши давлатимиз сиёсатининг асосий мезони сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган халқчил ислоҳотларга хайрихоҳлик ва қатъий ишонч ўзининг ҳосили ва самарасини намоён этмоқда. Мана шундай эзгу ишларни руёбга чиқариш мақсадида мамлакатимизда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди. Мазкур муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида  “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинди.Ушбу стратегияда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланди.    Шу ўринда, турли диний экстремистик гуруҳларга адашиб кириб қолган, ўз айби ва қилмишига тўла иқрор бўлган фуқароларни юртга қайтариш бўйича мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликдаги махсус тадбирлар амалга оширилиб келинди.

Мазкур тадбир якунида офицерлик лавозимига тайинланган тингловчилар келгусида экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш учун бор куч-ғайратларини ишга солиш, жонажон Ватанимиз хавфсизлигини эл-юртимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашни ўзларини ҳақиқий Ватан олдидаги бурчи эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Йулдошали Зухиров,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти 

            Ўқув-услубий бўлими ўқитувчи-методисти, подполковник