Бу ҳақда Ecuavisa телеканали маҳаллий фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар берди.
Унга кўра, 17 киши бедарак йўқолди, 10 киши касалхонага ётқизилли. Қутқарувчилар ҳудудни тозалашда давом этмоқда.
16 июнь куни машҳур сайёҳлик шаҳарчаси Баньос яқинида жойлашган Эл-Пласер қишлоғига сел келди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, сел ва сув тошқига сабаб бўлган ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг 24 вилоятидан 10 таси зарар кўрди, деб хабар беради report.az.