Европа Чемпионлар лигаси баҳсларидан сўнг кеча кўҳна қитъада Европа Лигаси чорак финал ўйинлари ҳам бошланди.
“Аталанта” Германияда “Лейпциг” меҳмони бўлди. Ўйиннинг 17 дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Муриэль ҳисобни очди. Аммо бу гол “Аталанта” ғалабасини таъминлай олмади. Сабаби учрашувнинг 58 дақиқасида Дзаппакоста ўз дарвозаси гол киритиб қўйди ва ҳисоб 1:1 га айланди.
Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: Айнтрахт – Барселона 1:1, Вест Ҳэм – Лион 1:1, Брага – Рейнжерс 1:0.