Кеча Европа Лигаси 1-тур баҳсларига старт берилди. Ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сураётган Италиянинг “Рома” клуби Болгарияда “Лудогорец” меҳмони бўлди.

Ҳисобни мезбонлар очган эди. Элдор захирадан майдонга тушиб 86-дақиқада мувозанатни тиклади – 1:1. Лекин орадан 2 дақиқа ўтмай “Рома” яна ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва биринчи учрашувни 1:2 ҳисобида мағлубият билан якунлади.

ЕЛнинг биринчи тур қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Фенербаҳче” – “Динамо” К 2:1

ХИК – “Бетис” 0:2

ПСВ – “Буде-Глимт” 1:1

“Цюрих” – “Арсенал” 1:2

“Мальмё” – “Брага” 0:2

“АЕК” – “Ренн” 1:2

“Унион” Б – “Юнион” Сент-Жиллуа 0:1

“Лацио” – “Фейеноорд” 4:2

“Манчестер Юнайтед” – “Реал” Сосьедад 0:1

“Нант” – “Олимпиакос” 2:1

“Ференцварош” – “Трабзонспор” 3:2

“Фрайбург” – “Қорабоғ” 2:1

“Црвена Звезда” – “Монако” 0:1

“Штурм” – “Мидтьюлланд” 1:0

“Омония” – “Шериф” 0:3