Кеча қўҳна қитъада футбол бўйича Европа Лигаси ярим финал баҳсларининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Лондоннинг “Вест Ҳэм” клуби ўз майдонида Германиянинг “Айнтрахт” жамоасини қабул қилди ва ютқазиб қўйди. Учрашувнинг  биринчи дақиқасида меҳмонлар ўйинчиси Кнауфф ҳисобни очган бўлса, 21 дақиқада  Антонио жавоб тўпини киритди. Аммо 54 дақиқада Камада немисларни олдинга олиб чиқди ва ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди. 

Германиянинг яна бир жамоаси “Лейпциг” дастлабки  учрашувини ўз майдонида Шотландиянинг “Рейнжерс” клубига қарши  ўтказди. Ўйин тақдирини 85 дақиқада Анхелиньо киритган ягона гол ҳал этди. Мезбонлар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишди.

Жавоб баҳслари 5 май куни бўлиб ўтади.