2021 йил 7 январдаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси директорининг қарорига асосан Содиқов Мирзиё Одилжонович “Эл-юрт умиди” жамғармаси директорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.О. Содиқов Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. У меҳнат фаолиятини 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва мақроиқтисодий тадқиқотлар институти Халқаро алоқалар ва таҳририй-нашриёт бўлимида мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур Институтда Халқаро алоқалар ва таҳририй-нашриёт бўлими етакчи мутахассиси ва бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультетининг бакалавр босқичини, 2018 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети факультетининг рус тили лингвистикаси йўналиши бўйича магистратура босқичини тугатган. Ҳозирги кунга қадар мазкур университетда Иқтисодиёт факультетининг Кадрлар менежменти босқичини тамомламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғи в.б. бўлиб фаолият юритган. М.Содиқов ўзини асосий лавозим бурчлари билан бирга Жамғарманинг Матбуот хизматини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жамғарма Матбуот хизмати