Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашрига жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.

Томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан Францияга академик ташрифларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Жамғарма директори Адҳам Бекмуродов сўнгги йилларда 
Ўзбекистон-Франция таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Франция университетлари билан таълим соҳасида узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан IFP Schoolда магистратура, докторантура ва стажировка дастурлари бўйича жамғарма стипендиантларини ўқитиш, малакасини ошириш томонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича Меморандум имзоланди.

Маълумот учун, Франция нефт инсититути (IFP) 1954 йилда ташкил этилган. Нефт ва энергия соҳасида илғор мутахассисларни тайёрлаб келади.