Элчи мактаб ҳаёти, дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Шу билан бирга, қизларнинг АКТ соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, уларда етакчилик қобилиятини оширишга йўналтирилган "Рақамли авлод қизлари" лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
Учрашув чоғида таълимни ривожлантириш бўйича тизимли режалар юзасидан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.