УЕФА расмий сайти Конференциялар лигаси 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра, турнирда энг юқори тезликни қайд этган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Сайт хабарида қайд этилишича, “Рома” ва мамлакатимиз терма жамоаси ҳужумчиси  Элдор Шомуродов мусобақанинг энг тезкор ўйинчиси деб эълон қилинди. У 33,6 км/соатни қайд этган.