Италиялик таниқли инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марцио “Матч” ТВ шарҳловчиси Нобель Арустамян билан суҳбатда “Женоа” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини айтди:
— Шомуродовнинг ҳозирги нархи 15 миллион евро. Агарда “Женоа” ўйинчини ҳозир сотса, шунча маблағли бўлади. Менинг билишимча, қайсидир жамоалар Шомуродовнинг трансфер нархига қизиқиб, клуб раҳбарлари билан алоқага чиққан ва улар ҳужумчини 15 миллион евро нархлаган. Элдорнинг нархи ярим йилда икки баробарга ошди.
Ди Марционинг айтишича, Генуя шаҳри клуби Пионтекнинг трансферидан ҳам катта фойда кўрган. Уни 4,5 миллион еврога харид қилиб, ярим йилдан сўнг “Милан”га 35 миллион еврога сотган.
Мухбирнинг “Ювентус” унга қизиққанми? деган саволига Ди Марцио шундай жавоб берди:
– Ҳа, “Юве” қизиққан. Шомуродов иқтидорли футболчиларни тарбиялашни яхши кўрадиган “Боруссия” Дортмунд, “Севилья” каби жамоалар учун ёзги трансфер ойнасида энг қизиқ номзодлардан бирига айланиши мумкин...