Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчига "Вулверхэмптон"дан қизиқишлар бор. Бироқ ушбу клуб ҳам футболчини сотиб олиш имконияти билан бир йилга ижарага олмоқчи. "Рома"га эса бу таклиф маъқул келмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шомуродовга "Торино" ва "Болонья"дан ҳам таклифлар бор.