Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Рома” клуби янги мавсумга тайёргарликни Португалияда олиб бормоқда. Римликлар бугун “Портимоненси”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Аввалроқ, Жозе Моуринью шогирдлари "Трастевере"ни 5:0 ҳамда “Сандерленд”ни 2:0 ҳисобида таслим этганди. Элдор Шомуродов мазкур баҳсларни асосий таркибда бошлаган ва "Трастевере"га қарши ўйинда гол+пасни ўз ҳисобига ёздирганди.
Эслатиб ўтамиз, “Портимоненси” – “Рома” учрашуви 23:00 да старт олади.