Мазкур учрашувда  юртдошимиз Элдор Шомуродов “Рома” сафида дастлабки расмий ўйинини ўтказди. Матчнинг 55-дақиқасида Пеллегрини ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Корнелиус мувозанатни тиклади – 1:1.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда  Элдор турклар дарвозасига гол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди – 1:2.

Жавоб баҳси бир ҳафтадан кейин Римда ўтказилади.

Учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов Sky Sport Italia нашри мухбири билан ўз фикрларини ўртоқлашди. 

“Хурсандман, чунки урган голим жамоа учун жуда муҳим эди, – деди у. – Менда Моуриньо билан мулоқотда муаммолар бор. Сабаби  итальян тилини яхши билмайман. Лекин ўйин давомида бир-биримизни тушунамиз. 

Абраҳам ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйлашимча, у билан бирга ўйнай оламан”.