Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 2025/26 йилги мавсумида энг сермаҳсул футболчилардан бири бўлди.
Мавсум давомида «Башакшеҳир» сафида тўп сурган ўзбекистонлик футболчи 22 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланди. Шу тариқа у «Трабзонспор» ҳужумчиси Паул Онуачу билан бир хил миқдорда гол уриб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарлари сафидан жой олди.
Тўпурарлар рўйхатида «Фенербаҳче» аъзоси Андерсон Талисcа 19 та гол билан кейинги ўринни эгаллади.
Туркия Суперлигаси 2025/26 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарлари:
— Элдор Шомуродов («Башакшеҳир») — 22 гол
— Пол Онуачу («Трабзонспор») — 22 гол
— Андерсон Талиска («Фенербаҳче») — 19 гол
— Виcтор Осимҳен («Галатасарой») — 15 гол
— Моҳамед Баё («Газиантеп») — 15 гол
— Мауро Иcарди («Галатасарой») — 14 гол
— Фелипе Аугусто («Трабзонспор») — 13 гол
— Эрнест Мучи («Трабзонспор») — 11 гол
— Жуан Сантос («Гёзтепе») — 11 гол
— Марcо Асенсио («Фенербаҳче») — 11 гол
Маълумот учун, мавсум якунига кўра Галатасарай 77 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Фенербаҳче 74 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Трабзонспор 69 очко билан кучли учликни якунлади.
Истанбул Башакшеҳир эса 57 очко билан чемпионатни 5-поғонада тугатди.