Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор ва Хонобод туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар Я.Т. ва Д.С. ўзларига тегишли умумий овқатланиш шохобчалари электр жиҳозларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 268,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.