Жумладан, Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги носоз изоляторларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилмоқда.
Яшнобод туманидаги паст кучланишли электр узатиш тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Фарғона шаҳар, “Маъшал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш кабел тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.
Наманган шаҳридаги электр тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.
Ғузор туманидаги 110 кВ тармоғида юзага келган муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Андижон туман, “Қоратут” МФЙ ҳудудида жойлашган 821-сонли трансформатор пунктини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Марҳамат туман, “Бобохуросон” маҳалласи Улюз кўчасида жойлашган 80-сонли трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудлар бўйлаб тармоқларда юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.