Кўпинча телевизор, телефон қувват олдиргичини тармоқда узмай кетаверамиз. Аслида, уларнинг шу ҳолда ҳам электр истеъмол қилишини билмаймиз. Қарангки, хонадонимиздаги электр жиҳозлари кутиш режимида ҳам электр истеъмол қилар экан.
Шу маънода уларни тармоқдан тўлиқ узиб қўйишимиз ўзимиз учун манфаатли бўлади.
Биласизми, телевизор, магнитофон ва бошқа аудиотизим жиҳозлари кутиш режимида соатига ўртача 10 ватт ва ойига ўртача 7,3 кВт.соат электр энергиясини сарфлайди. Шунинг учун уларни тармоқдан тўлиқ узиб қўйиш лозимлигини тайинламоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.