Унга кўра, хориждан 2 та юк автотранспорт воситасида келтирилган, қиймати 50 минг АҚШ долларлик ҳужжатларга кўра 75 дона уч ғилдиракли электровелосипедлар уларга тегишли юк ҳужжатлари билан ўзаро солиштирилган ҳолда белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик давомида транспорт воситаларида уч ғилдиракли электровелосипедлар умуман йўқлиги, уларнинг ўрнига йиғилмаган ҳолатдаги уч ғилдиракли юк электромотоцикллари ортилганлиги маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, транспорт воситаларига ортилган мазкур уч ғилдиракли юк электромотоциклларнинг тахминий қиймати 1 млрд. 350 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.