Лойиҳадан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш масаласи ҳам ўрин олган.

Жумладан:

  • Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш;
  • Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш;
  • «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш;
  • Шахсга доир маълумотларнинг ҳимоясини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш;
  • Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш;
  • «Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш;
  • «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш;
  • «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш;
  • Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;
  • Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.