Уларнинг базаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида яратилиб, интерфейслари ўзбек, рус ва инглиз тилларида локализация қилинган. 

Таъкидланишича, “Электрон ОАК” тизимининг яратилиши қуйидаги натижаларга эришишга хизмат қилади:

  •  илк бор миллий даражада илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишлари, жумладан экспертиза жараёни  электрон тарзда амалга оширилади;
  •  олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва ОАК ўртасидаги барча ҳужжатлар корпоратив электрон ҳужжатлар айланиш комплекс-таҳлилий ахборот тизими асосида амалга оширилади;
  • илк бор миллий даражада диссертациялар интернет тармоғи орқали илмий жамоатчиликнинг электрон экспертизасидан ўтказилади ва унинг ижобий натижаси асосида ҳимояни ташкил этиш йўлга қўйилади;
  • аттестация жараёнларини узлуксиз ва онлайн шаклда ташкил қилишнинг илмий-ташкилий ва дастурий базаси яратилади;
  • илмий унвонлар ва илмий даражалар бўйича доимий равишда ўсиб борувчи маълумотлар базасига эга бўлган идоравий ахборот тизимлари “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими” дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинади.