Уларнинг базаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида яратилиб, интерфейслари ўзбек, рус ва инглиз тилларида локализация қилинган.
Таъкидланишича, “Электрон ОАК” тизимининг яратилиши қуйидаги натижаларга эришишга хизмат қилади:
- илк бор миллий даражада илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишлари, жумладан экспертиза жараёни электрон тарзда амалга оширилади;
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва ОАК ўртасидаги барча ҳужжатлар корпоратив электрон ҳужжатлар айланиш комплекс-таҳлилий ахборот тизими асосида амалга оширилади;
- илк бор миллий даражада диссертациялар интернет тармоғи орқали илмий жамоатчиликнинг электрон экспертизасидан ўтказилади ва унинг ижобий натижаси асосида ҳимояни ташкил этиш йўлга қўйилади;
- аттестация жараёнларини узлуксиз ва онлайн шаклда ташкил қилишнинг илмий-ташкилий ва дастурий базаси яратилади;
- илмий унвонлар ва илмий даражалар бўйича доимий равишда ўсиб борувчи маълумотлар базасига эга бўлган идоравий ахборот тизимлари “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими” дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинади.