Президентимизнинг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан барча давлат ташкилотлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунчилик ҳужжатлари, топшириқлари ижросини назорат қилиш, уларнинг картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантиришни “Ijro.gov.uz” тизимида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида мазкур электрон тизимда ишловчи ходимлар учун дастурнинг техник ва ташкилий таъминоти ва имкониятлари тўғрисида ўқув-амалий семинар ўтказиляпти.
Унда "Униcон-софт" МЧЖ вакиллари, вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари, туман-шаҳар ҳокимликларининг ижро интизоми бўйича мутахассислари ва “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш" марказининг мутахассислари иштирок этди. Асосий мақсад — мутахассислар малакасини ошириш, соҳадаги мавжуд янгиликлардан хабардор бўлиб, иш самарадорлигини янада такомиллаштиришдир.