Йиғилишда мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширалаётган ишлар, хусусан, аҳолини эмлаш учун 5 турдаги вакциналар етарлича келтирилгани, бироқ кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги асоссиз далилларга берилиб, эмлашдан ҳадиксираб тургани, вакцинация коронавирусга чалиниш хавфини камайтиришини оммага кенг тушунтириш зарурлиги баён этилди.
Сўзга чиққан “Юксалиш” уммуммиллий ҳаракати раиси ўринбосари Шерзод Сапаров, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Сурхондарё вилояти санитария эпидемология ва осийишталик хизмати бошлиғи Абдусамат Мустанов, республика санитария эпидемология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати менеджери Дилфуза Расулова ва бошқалар бугун аҳолини эмлашда қўлланилаётган вакциналар ҳақида тўлиқ тушунча бериб, эмлаш туфайли юртимизда коронавирус хуружи анча пасайганлигини таъкидлаш баробарида 18 ёшдан юқори барча тоифадаги фуқароларни эмлаш зарурлигини таъкидлашди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди.
Усмонали НОРМАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири