АҚШ телевидение академияси 75-марта ўтказиладиган "Эмми" тақдирлаш маросимининг санасини эълон қилди. Унга кўра, тадбир 2024-йилнинг 15-январида бўлиб ўтади.

Маросим қолдирилишига АҚШда актёр ва ссенаристларнинг иш ташлаши сабаб бўлди. Тадбир дастлаб 2023 йил 18 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган эди.

Номзодлар бўйича "Ворислар" (27) ва "Оқ Лотос" сериаллари етакчилик қилмоқда. Шунингдек, рўйхатда "Тед Лассо", "Уенсдей" ва "Аждар уйи" сериаллари ўрин олган.