Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган «Мактабгача ва мактаб таълими тизимида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва истиқболдаги режалар» мавзусидаги ўқув семинарда маълум қилинди.
Тадбирда қатор янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, янги ўқув йилидан «боғча – мактаб – олий таълим» тизимида ягона ғоявий тарбия тизими йўлга қўйилади.
Таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танлови ўтказилади.
Танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни ташкил этиладиган «Келажак соати» дарслари учун зарур қўлланмалар milliytarbiya.uz платформаси орқали етказилади.