Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан “Энди мен ҳам тадбиркорман” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида Навоий вилоятининг Учқудуқ ва Конимех туман ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг бизнес ғоялари тингланди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 миллионга яқин. Уларнинг 17 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шу боис ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасидаги эътибор йигит-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаолиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли, маънан баркамол улғайиши учун, шунингдек, ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Иккинчи босқичда энг яхши бизнес ғоя эгалари сараланади. Бундан кўзланган мақсад эса, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва тадбиркорликка қизиққан ёшларни бепул таълим олишлари учун Федерация томонидан кўмак ажратилиши режалаштирилган.