Мазкур муддат келин-куёвнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун белгиланади. Бир  ойлик муддат ариза топширилган кундан бошлаб 4 ойгача узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ариза топширилганда ФҲДЁга тўлов тўланмайди. Фақатгина никоҳдан ўтиш куни давлат божи тўланади. Агарда никоҳ маросими тантанасиз ўтадиган бўлса, жами 85.750 сўм тўланади, яъни давлат божи 49.000 сўм, герб йиғими 36.750 сўм. Агар никоҳ маросими ФҲДЁ бўлимида тантанали ўтказилса, юқорида айтилган 85.750 сўмга яна қўшимча пуллик хизмат 122.500 сўм қўшилади.

Шунда тантанали никоҳни қайд этиш умумий суммаси 208.250 сўм бўлади. Агарда никоҳ жойига чиқиб қайд қилинса, юқорида айтилган 85.750 сўмга қўшимча 367.000 сўм пуллик хизмат тўлови қўшилиб, жами 453 750 сўм тўланади.

Барча тўловлар инвойс орқали амалга оширилади. Фуқаронинг шахсий телефонига тўлов амалга оширилганлиги ҳақида смс хабар келади. Унда тасдиқлаш коди бўлади. Код  бириктирилгандан сўнг никоҳ гувоҳномаси берилади.

Бу муҳим!

Никоҳни қайд қилиш 1 июндан бошлаб экстерриториал тартибда амалга оширилмоқда. Яъни эндиликда прописка борми-йўқми исталган ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун ариза топшириш ҳамда тиббий кўрикдан ўтиш мумкин.

Никоҳ ёши — 18 ёш.

Гулноза ПАРДАЕВА,
 Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси