Очиқ мулоқот доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва экспорт режалари ҳақида ҳам тақдимот қилинди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б. Юсуповнинг таъкидлашича, туманда 56 та лойиҳа амалга оширилиши ортидан 882 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, электр таъминотини яхшилашга Қамаши туманига 17 миллиард 300 миллион сўм ажратилади. Таъкидланишича, ажратилаётган маблағ 128 км. электр узатиш тармоғи қуришга, 27 та янги трансформатор ва 3600 та симёғочлар ўрнатишга сарфланади.