Энди «Сифатли давлат бошқаруви» дастури ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичдан унда маҳаллий ҳокимликлар ҳам иштирок этади.

«Чунки ислоҳотлар натижаси, аввало, энг қуйи бўғинда сезилиши керак. Содда қилиб айтганда, агар туман ёки шаҳар даражасида ўзгариш бўлмаса, ҳар қанча уринмайлик, ислоҳотларимиз кутилган натижани бермайди.

Бугун биз мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида янги, замонавий босқични бошлаяпмиз.

Бу борада халқимиз ишонадиган, инсон қадрини ҳар томонлама улуғлайдиган, одамларнинг оғирини енгил қиладиган энг самарали давлат тизимини яратишга бундан кейин ҳам асосий урғу берамиз.

Ушбу йўлда барчамиз биргаликда қатъий ҳаракат қилсак, бор куч-ғайратимизни сафарбар этсак, кўзлаган баланд марраларга албатта эришамиз», – деди Президентимиз сўзининг якунида.

Тадбирда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.