“Кабачок — ортиқча вазнга қарши курашишда жуда фойдали. Унинг 100 граммида атиги 24 килокалория мавжуд. Унинг таркибининг 95 фоизи сувдан иборат. Беш фоизини эса фойдали клетчатка, микроэлементлар ва витаминлар ташкил этади. Крахмалнинг кам миқдорда экани, орқтича овқатланишнинг олдини олиб, ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилайди, ичакларни тозалаш хусусиятига эга”, деб тушунтирди мутахассис.
Унинг айтишича, кабачок С витаминига бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Мазкур сабзавот тери, қон-томирлар, суяклар ва тишларнинг тикланишига ҳам ёрдам беради.
“Шунингдек, инфекцияларга қарши курашишда жавобгар лейкоцитларнинг синтезланишини рағбатлантиради. Кабачок таркибидаги А витамини кўзларни ҳимоялайди, иммунитетни мустаҳкамлайди, репродуктив функцияни яхшилайди”, дейди Жаркова.