Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, табиий газ учун белгиланган тарифлар ўзгаришсиз қолди. Тўловлар аввалгидек тартибда амалга оширилади. Бироқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсуми якунланиши муносабати билан "базавий меъёр" миқдори ўзгарди.

Вазирлар Маҳкамосининг 204-сонли қарорига асосан, табиий газ истеъмоли бўйича меъёрлар мавсумий характерга эга:

  • Ноябрь — Февраль (Қиш мавсуми): Базавий меъёр ойига 500 куб метргача этиб белгиланган эди.
  • Март — Октябрь: Базавий меъёр ойига 100 куб метргача этиб белгиланади.

Эслатма: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун қиш мавсуми (500 куб метрлик меъёр) октябрь ойидан февраль ойигача давом этади.

Президент қарорига асосан, кам таъминланган оилаларга ишлатилган энергия ресурслари учун давлат томонидан компенсация тўлаб борилади:

Электр энергияси учун: Базавий меъёрдан ортган (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача бўлган қисми учун.

Табиий газ учун: Қиш мавсумида: 250 куб метргача;

Йилнинг қолган даврида: 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун.

Муҳим: Агар илгари компенсация фақат қиш мавсумида берилган бўлса, эндиликда у йил давомида ҳар ойда тақдим этилади.