Учрашувда Энергетика вазирлиги масъуллари ҳамда AFDнинг Гендер, экология ва ижтимоий масалалар бўйича Евроосиё минтақавий раҳбари – Матилда Камю, AFDнинг Ўзбекистондаги лойиҳа ходимлари Антуан Шавалеу ва Лориана Гоин иштирок этди.

Маълумот учун, «Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистон энергетика секторида гендер тенглик бўйича техник кўмаклашиш дастури» доирасида Ўзбекистон Энергетика тармоғида гендер тенглик масалалари бўйича кузатувлар олиб борилди. AFD ва Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида тизимдаги акциядорлик жамиятлари ва ташкилотларда гендер тенглик масалаларига бағишланган учрашув ва семинарлар ўтказилиб, ўрганишлар олиб борилди.

Матилда Камю томонидан ўтказилган тақдимотда энергетика соҳасида гендер тенглик бўйича долзарб муаммолар, касбий малакалар ва бошқа масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди ва амалга оширилиши керак бўлган масалалар юзасидан тавсиялар берилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.