Reportнинг хабар беришича, бу ҳақда  BFMTV телеканали маълум қилган.

“Бунга жавобан кўплаб намойишчилар ўзларини кўча мебеллари ёки бошқа буюмлар билан қуроллантириб, полицияга ташламоқда”, деб таъкидлади канал.

Le Parisien нашри хабарига кўра, бугун турли шаҳарларда камида 150 киши ҳибсга олинган.

Префектура маълумотларига кўра, Эссонда 53 нафар ёш ҳибсга олинган. Ушбу операциялар давомида ўн олти нафар полиция ходими ва битта жандарм жароҳат олган.

“Улар мушакбозлик, миномёт снарядлари, турли хил металл қурилмалар ва ёнувчи қурилмалар нишонига айланишди”, деб қайд этди нашр.

Бугун давом этаётган норозилик намойишлари туфайли 400 дан ортиқ мактаб ва бошқа таълим муассасалари ёпилиши кутилмоқда, деб хабар берди report.az.