Қайд этилишича, Департаментнинг Косон ва Кўкдала тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи «Х.И.» фермер хўжалиги ҳамда «З.» МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 276,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шу каби, Департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.С. «Туропобод« МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 143,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шунингдек, Департаментининг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «П.Л.» МЧЖ раҳбари Н.А. ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 129,2 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.