Жумладан, илова орқали истеъмолчилар Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб, онлайн мурожаат қилиши ва саволларига тезкор жавоблар, олиши мумкин.
Илова орқали электр энергияси ва газ учун онлайн тўлов тизими, ҳисоб-китоб ҳолати бўйича шахсий кабинет ойнаси каби хизматларни амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Мазкур иловани GooglePlay тизими орқали телефонингизга бепул ўрнатиб олишингиз мумкин.
Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.
Илова айни пайтда андроид операцион тизими учун мавжуд бўлиб, яқин кунларда IOS (AppStore) операцион тизими қурилмалари учун ҳам яратилади.