Сирдарёда бўлиб ўтаётган "Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз" дўстлик фестивали доирасида мазкур танловнинг ғолиби - Боёвут тумани 35-умумтаълим мактаби директори Акбар Назаровга вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев «Спарк» автомобилининг калитини топширди.
Китоб мутолааси дунёқарашни кенгайтиради. Яхши китоб ўқиган сари кишида ҳаётга ўзгача бир назар билан қараш бошланади. Мухтасар қилиб айтганда, китоб инсонни баркамол шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.
Тадбир нафақат ёшларга юқори кайфият бериши балки китобхонликни кенг тарғиб қилиш каби эзгу ғояларга йўғрилгани билан ҳам аҳамиятли.