Бу ҳақда АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ташкил этилган брифингда айтиб ўтилди.  Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2021 йил шу даврига нисбатан 161 млн. долларга кўпдир.

Ўтган олти ойда 2021 йилга нисбатан металл буюмлар 7 баробарга, керамик плиткалар 3 баробарга, табиий пардозбоп тошлар 3 баробарга, гулқоғоз 2 баробарга, ПВХ профил, труба ва фитинглар 2 баробарга кўп экспорт қилинди.

Давлатлар кесимида таҳлил қилганда, Қозоғистонга – 77,5 млн. долларлик, Қирғизистонга – 37,8 млн. долларлик, Тожикистонга – 28,8 млн. долларлик, Россияга – 22,7 млн. долларлик, Туркманистонга – 12,0 млн. долларлик, Литвага – 11,8 млн. долларлик, Хитойга – 8,6 млн. долларлик, Польшага – 8,1 млн. долларлик, Туркияга – 5,3 млн. долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган.