Регламентга кўра, бугун барча жамоа ва спортчиларни якуний рўйхатдан ўтказиш, ҳакамлар йиғилиши каби тадбирлар ўтказилади, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.
Эртадан эса ўсмирлар тоифасидаги баҳсларга старт берилади. Эслатиб ўтамиз, 15-18 март кунлари ўсмирлар, 19-21 март кунлари катталар ўртасидаги баҳслар ўрин олган.
Мусобақада Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари, шунингдек, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев каби жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ҳам иштирок этишади.