Унга кўра,  фуқаролар  йиғинининг ҳар бир йўналишдаги мутахассислари фаолияти ўрганилади ва "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида баҳоланади.

Рейтинг натижасида "намунали" деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик аъзолари моддий рағбатлантирилади.

Рейтинг баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Йил якуни натижалари бўйича Тошкент шаҳридан “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга юртимиздаги санаторийлардан бирига йўлланма топширилади.