Жорий йилда 6 та номинация бўйича қуйидаги вазирлик-идоралар ғолиб деб топилди:
“Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора” номинацияси бўйича: “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти;
“Энг фаол китобхон вазирлик-идора” номинацияси бўйича: Миллий гвардия;
“Энг намунали оммавий тадбирлар ташкилотчиси” номинацияси бўйича: Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги ғолибликни қўлга киритди.
“Энг фаол тарғиботчи вазирлик-идора” номинацияси бўйича: Мудофаа вазирлиги;
“Энг яхши вазирлик-идора сайти” номинацияси бўйича: Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона,
“ОАВ ва ижтимоий тармоқларда энг фаол вазирлик-идора” номинацияси бўйича: Ички ишлар вазирлиги тақдирланди.
“Энг намунали вазирлик ва идора” танловида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1-ўрин (88,5 балл), Солиқ қўмитаси 2-ўрин (87), Адлия вазирлиги ва Кадастр агентлиги 3-ўринни (79,5) эгаллади. Шунингдек, Мактабгача таълим агентлиги 4-ўрин (77,9), Давлат активларини бошқариш агентлиги 5-ўринга (75.3) муносиб топилди.
Якуний натижага кўра, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Нурота тумани (Навоий вилояти) 1-ўрин (85,3 балл), Сайхунобод тумани (Сирдарё вилояти) 2-ўрин ( 82,9 балл), Олмалиқ шаҳри (Тошкент вилояти) 3-ўринни (76,2 балл) эгаллади. Шунингдек, Қоровулбозор тумани (Бухоро вилояти) 4-ўрин (75,2 балл), Бўстон тумани (Андижон вилояти) 5-ўринга (73,7 балл) лойиқ кўрилди.
“Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танловининг мутлақ ғолибларига Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди. 2-ўрин эгаларига 40 миллион сўм пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами; 3-ўрин соҳибларига 25 миллион сўм пул мукофоти ва 8 миллион сўмлик китоблар тўплами; 4–5-ўринларга эса 10 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 19 январ куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг мажлисида берилган топшириқлар ижросини таминлаш мақсадида 2023-йилда ўтказилган “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган ҳамда ўз ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таминлаган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига кўра 14 та туман (шаҳар), ”Енг намунали вазирлик ва идора” танловида эса 23 та вазирлик ва идора иштирок этди.
Зуҳрахон МЕЛИБОЕВА, талаба