Бугун Тошкент фотосуратлар уйида мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллигига бағишланган “Энг улуғ,энг азиз” кўрик танлови тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчилари асарлари кўргазмаси очилди.
Бадиий академия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Кинематография агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида ўтказилган кўрик-танловнинг тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари йўналиши бўйича жорий йил 56 нафар муаллиф 602 дан ортиқ ижодий ишлар билан иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг Республика босқичида ҳайъат аъзолари ижодий ишлар чуқур ўрганиб, ғолибларни аниқлаш учун муҳокамага қўйди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими жорий йил 29-август куни Ёшлар ишлари агентлигида бўлиб ўтади.