Мусобақада иккита гуруҳ иштирок этиб, унда 40 нафар спортчи бир-бирининг ўрнини алмаштириб, танаффуссиз ўн кун мобайнида ўйинни давом эттирди. Кечалари термометр кўрсаткичи очиқ майдонда Цельсий бўйича минус 55 даражагача пасайган пайтлари бўлди. Совуқдан шайбалар ва эпикировкалар ёрилиб кетди, лекин иштирокчилар жиддий шикастланмадилар. Бир иккита кўкариш ва қавариқларни ҳисобга олмаганда, деб хабар беради «Мир24».
Акция давомида хоккейчилар 1,45 миллион доллардан зиёдроқ маблағ йиғишга эришдилар. Ушбу маблағ Альберт университетида онкологияга қарши кураш соҳасидаги тадқиқотга йўналтирилади.